Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши, Ёшлар агентлиги ҳамда Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигида “Бўлажак депутат” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташкил қилинди.
Мазкур кўрик-танлов мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш, шунингдек, “Агар мен ҳам депутат бўлсам!...” ғоясидан келиб чиқиб, ёшларда қонунчилик базаси ҳамда ҳуқуқни қўллашда ўз позициясини намоён қилишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.
“Бўлажак депутат” кўрик-танловининг вилоят босқичида 15 нафар иштирокчи ўзаро беллашди. Қатнашчилар 1-шартда сайловолди ташвиқот, 2-шартда эса муаммоли вазиятда депутат фаолияти бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди. Ғолиблик Ҳакимов Соибжон Рахматжон ўғлига насиб этди ва муносиб тақдирланди.