Ўзбекистон ХДП Фарғона вилояти кенгаши ташаббуси билан Риштондаги кулоллар шаҳарчасида маҳаллий тадбиркор-кулолларга яратилган имкониятлар ва кулоллар шаҳарчасида меҳнат қилаётган ёшлар ҳамда хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида учрашувлар ташкил қилинди.
ЎзХДП Фарғона вилояти кенгаши раиси ва ЎзХДП Марказий Кенгаши ёшлар сектори раҳбари кулоллар шаҳарчасидаги ёшлар билан суҳбатлашар экан уларнинг келажакдаги режалари билан ҳам қизиқди.
Бугунги кунда ҳар бир тадбиркор-кулоллар 1000 дан ошиқ ёшларни иш билан банд қилганлиги ва маҳсулотларининг катта қисми хорижга сотилаётганлиги таҳсинга сазовордир. Бундан ташқари, талаб ортиб бораётганлиги туфайли уларнинг фаолияти кенгайиб, янги иш ўринлари яратилмоқда ва ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда. Бу ёшларни мазкур ҳунарни янада пухта эгаллашга ундамоқда.
Фарғонада ёшлар билан учрашувлар давом этади.