Янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда туман Кенгашлари депутатлари - жумладан, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан Юнусобод туманидаги ўқув муассасаларининг 2022-2023 ўқув йилига тайёрлик кўриш бўйича амалга оширган ишлари ўрганилди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депуталари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Эшметова Нигора Асомидиновна,Тошкент шаҳар халқ таълим Бош бошқармаси вакиллари, Юнусобод туман Кенгаши депутатлари иштирокида тумандаги 43, 97, 235-сонли мактабларда бўлишди.

Мактаблар янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриши, ўқувчиларнинг таҳсил олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши, мактабларнинг моддий-техник базаси ҳолати юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

 
← Рўйхатга қайтиш