Партия вакиллари бандлик масаласини манзилли ўрганишди

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси фаолияти билан танишди. Ушбу жараёнда Президентнинг 2021 йил 8-июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ижроси ўрганилди.


Бошқарма раҳбари Мурод Исабаев қилинган ишлар бўйича маълумот берар экан, мавжуд камчиликлар ва қилиниши лозим бўлган амалий ҳамда манзилли тадбирлар, лойиҳалар, ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш бўйича фаолият қониқарли эмас. Айни масала бўйича партия ва унинг жойлардаги депутатларини амалий ёрдами зарурлиги таъкидланди.
Ўрганиш давомида аниқланган шу ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши ва бандлик бошқармаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб ўрганиш ишларига киришилди.

← Рўйхатга қайтиш