Сайловолди учрашувлар доирасида амалий ишлар

Жорий йилнинг 21 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига бўшаган ўринларга сайловлар ўтказилиши белгиланган. Шу кунларда жойларда сайловолди учрашувлар ташкил этилмоқда. 18-сонли “Ёнбошқалъа” сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Сапарбаев Рустам Турсынбаевич муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида Тўрткўл туманида сайловчиар билан  очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.

Учрашувлар натижалари ўлароқ, бугунги кунда “Ёнбошқалъа” ОФЙ ҳудудига 70 дона темир бетон столбалар олиб келиниб ўрнатиш, ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 1 дона трансформатор янгиланди. 5 км оралиқдаги газ қуврларини таъмирлаш ва янгилаш ишлари бошлаб юборилди. Ҳудуд аҳолисининг кундалик ҳаётида энг зарур бўлган 15 кмлик йўлга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунинг билан бирга, ички хўжалик йўллар учун қум шағал аралашмаси етказиб берилди ва ички йўлларни текислаш ишлари бошлаб юборилди.

Бундай амалий ишлар жойларда давом этмоқда.

← Рўйхатга қайтиш