Судларнинг мустақиллиги кафолати янада мустаҳкамланмоқда (видео)
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар томонидан Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ва «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.