Аҳоли билан учрашув (видео)

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутати, Учтепа МФЙ раиси Илҳомов Мухтор Атхамович ташаббуси билан Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг Учтепа тумани аҳолиси билан учрашуви ташкил этилди. Мазкур учрашувда Юсуф Саккокий, "Чаманзор" ва "Учтепа" маҳаллаларида яшовчи фуқаролар ва маҳалла раислари иштирок этди.

Мутасаддилар томонидан фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш, Вазирлар Маҳкамасининг 654- сонли "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан кам таъминланган, кўп болали оилаларга бериладиган нафақалар ва моддий ёрдам тайинланиши ва қандай ҳолларда рад этилиши бўйича фуқароларга тушунтиришлар берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш