Аёлларга кўмак лойиҳаси Дўстлик туманида
Аёлларга кўмак лойиҳаси Дўстлик туманида

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, Дўстлик туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги Бунёдкор МФЙнида жойлашган “Бунёдкор қизлар” тикув цехида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати З. Акромованинг вакили, Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари ва Бунёдкор МФЙнидаги хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад кам таъминланган, ишсиз, ногиронлиги бўлган шахсларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашишдан иборат.

Иштирокчиларга мамлакатимизда хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Тадбир давомида маҳалладаги хотин-қизлар муаммолари ўрганилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Мурожаатлари юзасидан 3 нафар хотин-қизларнинг муаммолари жойида ечимини топди. Тадбир жараёнида партия сафига фаол хотин-қизлардан 10 нафари аъзо бўлиб, гувоҳномалар топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш