Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун байрам тадбири
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун байрам тадбири

 

Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова ва хомийлар томонидан тумандаги Кўтарма МФЙдаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз шиори остида ўтказилган тадбирда депутат Донохон Маҳмудова сўзга чиқиб, келганларни табриклади.

Юртимизда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, кам таъминланган, оғир шароитга тушиб қолган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган имкониятлар, ХДП дастурий мақсадлари ва вазифалари тўғрисида гапириб берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш