Хотин-қизлар тиббий саводхонлиги оширилди
Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман кенгаши томонидан хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида тумандаги чекка маҳалла – Лолазор ҚФЙ ҳудудидаги 12-сонли Оилавий поликлиникада “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси ташкил этди.
Туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Ф. Бўтаева тадбир давомида ёш оилаларга тиббиёт соҳасида яратилаётган қулайликлар ва имтиёзлар ҳақида тушунчалар берди.
Мамлакатимизда аёллар саломатлиги учун йўлга қўйилаётган тиббий хизмат турлари хақида ҳар бир аёл хабардор бўлиши кераклиги ва уларда тиббий маданият шаклланиши учун кўча ҳамширалари билан доимий мулоқот ўрнатилиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.