Халқ депутатлари Наманган туман кенгаши депутати Комилбой Юлдашев томонидан тумандаги Ягона буюртмачи-инжиниринг компаниясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳлари аъзолари, Ягона буюртмачи-инжиниринг компанияси масъул ходимлари иштирок этган тадбирда партиянинг сайловолди дастурида давлат ва жамият томонидан ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли қатламининг манфаатларини ҳимоя қилиш бош мақсад қилиб олингани алоҳида эътироф этиб ўтилди.
Давра суҳбатида депутат томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллашганлиги, ижтимоий ҳимоя соҳасида аниқ механизм яратилиб, аҳолини манзилли ҳимояси янги босқичга чиққанлиги таъкидланди.