"Конституциявий ислоҳотлар – халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти"
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Янгиариқ туман кенгаши томонидан Янгиариқ шаҳарчасидаги Янгиариқ маҳалласида "Конституциявий ислоҳотлар – халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши раиси Х. Оллаберганов Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб берди.
Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилининг мустаҳкамланиши турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлашдан иборатлиги ва киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар аввало Инсон қадри учун эканлиги таъкидланди.
Йиғилишда фуқороларнинг кўплаб саволларига жавоблар берилди. Уларнинг таклиф ва истаклари эшитилди.