Инсон ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланади
Инсон ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланади

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан Врачлар малакасини ошириш институтида “Конституция – инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий давлат кафолати” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, институт вакиллари ва фаол ёшлар иштирокида кечган учрашувда бугунги кунда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва адолатли жамият қуриш сари дадил одимламоқда. Сўнгги беш-олти йилда ижтимоий давлатнинг асосий талаблари амалда қўлланилди, хусусан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди, “Мономарказ”лар фаолияти йўлга қўйилди, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизимлари ташкил этилди. Ишлаётган пенсионерларга пенсиялар 100 фоиз тўланишга ўтилди. Мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида «Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат”, деган тамойил конституциявий қоида сифатида киритилиши назарда тутилмоқда.

Учрашувда таъкидландики, Ижтимоий давлат - муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. У шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилади. Мазкур масалалар Ўзбекистон ХДПнинг сайловолди дастурларида ўрин олган бўлиб, партия электорати, яъни халқ манфаатарига хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди”.

Учрашувда сўзга чиққан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, ХДП фракцияси аъзолари Конституцияда аҳолига тиббий ва ижтимоий хизматларнинг акс эттиши, инсон қадрини улуғлаш, инсон ҳуқуқлари кафолатини мустаҳкамлаш бўйича белгиланаётган меъёрлар ҳақида атрофлича гапириб бердилар.

Учрашувда иштирокчиларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш