“Аёллар муаммолари партия эътиборида”
Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани Ойбек МФЙ да "Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар иштирокида "Сайёр қабул" ташкил этилди.
“Сайёр қабул”да 10 нафар хотин-қизлар мурожаатлари билан иштирок этди. Зарбдор тумани Ойбек МФЙ Наврўз кўчаси, 52-хонадонда яшовчи Гулжамол Каримбердиева оилавий аҳволи ўрганилиб, “Аёллар дафтари”га кирититиш масаласини кўриб чиқилди ва рўйхатга олинди.
Зарбдор тумани, Ойбек МФЙ Оқбулоқ кўчаси 4-хонадонда яшовчи Гилос Қобилова иш сўраб мурожаат қилди. Унинг ҳужжатлари туман бандликка кўмаклашиш марказига жўнатилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.