Конституциявий янгиланишлар беқиёс аҳамият касб этади
Конституциявий янгиланишлар беқиёс аҳамият касб этади

 

Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансерида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Тошкеннт шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Эшметова Нигора Асомидиновна очиб, Асосий қонунимиз мамлакатни ҳар томонлама ислоҳ этиш, фуқароларимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий тафаккур ва маданиятни юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори экани, конституциявий ислоҳотлар тараққиётимизнинг янги даврини бошлаб беришини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадига айланди. Халқимизни рози қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, фаровон келажагини таъминлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар жамиятда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилмоқда. Бугун мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим конституциявий янгиланишлар ҳам қатор ижобий жиҳатлари билан беқиёс аҳамият касб этмоқда.

Айтиб ўтилганидек, Конституциявий комиссия томонидан Асосий қонунимизни такомиллаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Комиссия фаолиятига илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари, соҳа экспертлари кенг жалб қилинди, ривожланган давлатларнинг конституциявий тажрибаси чуқур ва ҳар томонлама ўрганилди. Аҳоли фикрлари ва таклифларини узвий, ўз вақтида қабул қилиш, умумлаштиришнинг аниқ механизмлари жорий этилди. Фуқаролардан келган таклифлар ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф ва ғоялар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасида ўз аксини топди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, хусусан, Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига ўтиш жараёнлари, Бош қомусимизни “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида такомиллаштиришнинг ҳаётий зарурати ва аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш