Муносиб меҳнат шароитлари таъминланади
Муносиб меҳнат шароитлари таъминланади

 

Юнусобод туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи Сенатор Гулнора Маруфова ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Нигора Эшметова ва Хусниддин Муҳамедовлар иштирок этди.

Учрашувда Олий Мажлис Сенатининг 28-ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил, моддама-модда тўхталиб ўтилди.

Киритилаётган ўзгартишларнинг салмоқли қисми инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини ҳамма нарсадан устун қўйиш, сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, инвестициявий муҳитни яхшилашга доир эканлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш