Эртанги фаровон ҳаёт учун мустаҳкам ҳуқуқий асос
Эртанги фаровон ҳаёт учун мустаҳкам ҳуқуқий асос

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят Норин туман кенгаши томонидан Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Вилоят бўлими раҳбари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвуддин Мансур сўзга чиқиб, Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Хусусан, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш, корхона, ташкилотларда ишчи-ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишсизликдан ҳимояланиш, сифатли таълим, малакали тиббий хизмат олиш каби ижтимоий давлат яратадиган имкониятлар, инсонларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг конституциявий механизмларини кучайтириш ҳақида тегишли тушунтиришлар берди.

Шунингдек тадбирда Вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Мўътабар Қозиева, Туман кенгаши депутати Муҳаммадниёз Собировлар сўзга чиқиб, тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши билан боғлиқ ўзгаришлар, уларнинг обрўси, муносиб ўрни бош қонун билан белгилаб қўйилаётганлиги ва 39-моддага киритилаётган ўзгартишлар - Конституция даражасида илк маротаба давлатнинг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд ва кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш кафолати белгиланаётганлиги ҳамда конституциянинг 63-64- моддаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Тадбир якунида партия вакиллари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган бошқа саволларга ҳам батафсил жавоб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш