Конституцияда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” ғоясининг белгиланиши
Конституцияда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” ғоясининг белгиланиши

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Гурлан туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи томонидан Наврўз маҳалласида жойлашган 33-МТМда “Конституцияда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” ғоясининг белгиланиши” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди. Давра суҳбатида Халқ депутатлари Гурлан туман кенгаши депутати Б. Атаева ҳамда МТМ ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Учрашувда Б. Атаева мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим паллага кирганлиги, мазкур лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори билан умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги, шунингдек, Конституциявий Қонун лойиҳасида бош Қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилаётганлиги тўғрисида гапириб берди.

Сўзга чиққан бошқа қатнашчилар ҳам Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш