Киритилаётган ўзгартишлар қўллаб-қувватланмоқда
Киритилаётган ўзгартишлар қўллаб-қувватланмоқда

 

Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманидаги тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари, туман кенгаши депутатлари, шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўрозбоев иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда депутат У. Ўрозбоев лойиҳага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган нормаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра “инсон – жамият – давлат”, “Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилган.

Мулоқот давомида қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди, жўяли таклифлар илгари сурилди. Ш.Рашидов фуқаролар йиғинларида истиқомад қилувчи бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Куннинг иккинчи ярмида Жиззах шаҳридаги тиббиёт бирлашмасида “Конституция – тараққиёт пойдевори” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш