Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш – давр талаби
Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш – давр талаби

 

Бугун Чортоқ тумани ҳокимлигида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Анваржон Отахўжаев кириш сўзи билан очди.

Дастлаб мамлакатимиз Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунова маъруза қилди. У ўз сўзида «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган тамойил Конституцияда аниқ ифода этилаётганлигига эътибор қаратди.

Жумладан 13-моддада — Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади – деб белгилаб қўйилиши назарда тутилаётгани энг аввало инсон қадрини улуғлаш бўйича улуғвор ғоянинг амалга татбиқ этилишига, ҳужжатларда ноаниқлик ва қарама-қаршилик пайдо бўлганда давлат манфаатлари эмас, инсон манфаатлари устунлигини таъминланишига олиб келишини асослаб берди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати аъзоси Махмуджон Парпиев сўз олиб, Конституцияни такомиллаштириш ислоҳотларнинг янги босқичга кўтарилгани исботи экани, ушбу жараёнда барча соҳа ва тармоқлардаги юртдошларимиз фаоллигини янада ошириш хусусида сўз юритди.

Мулоқотда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш