Ўзгаришлар замирида инсон қадрини улуғлаш тамойили мақсад қилиб олинган
Ўзгаришлар замирида инсон қадрини улуғлаш тамойили мақсад қилиб олинган

 

Наманган вилоятининг Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида "Конституция – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда туман ХДП кенгаши раиси, туман кенгаши депутати Абуллажон Қодиров ҳамда туман туғруқ комплекси бошлиғи, туман кенгаши депутати Шоирахон Аҳмедовалар иштирок этди.

Йигилишда иштирокчиларга Конституцияга киритилаётган барча ўзгаришлар замирида инсон қадрини улуғлаш тамойили ётгани, ислоҳотларнинг туб моҳияти "Инсон-жамият-давлат" стратегияси пировард мақсад қилиб олингани айтиб ўтилди.

Давра суҳбатида Қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар ҳам тингланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш