Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди
Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан туман аҳолиси ва фаоллари ўртасида очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Рисқул Сиддиқов, Фориш туман ҳокими Икром Матиев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Унда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова йиғилганларга Қонун лойиҳасининг мазмун моҳияти тўғрисида ўзининг атрофлича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

← Рўйхатга қайтиш