Ўзбекистон ХДП Термиз шаҳар кенгаши томонидан А.Авлоний МФЙдаги 2-сонли Болалалар мусиқа ва санъат мактабида “Конституциявий ислоҳотларнинг ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда янгиланаётган Бош қомусимизнинг мақсад ва устувор вазифалари тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Давра суҳбатида 56 нафардан ортиқ маҳалла фуқаролари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 64 фоизини ёшлар ташкил этиши, ёшлар барча даврларда жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этиб келинганини таъкидлаб ўтдилар. Шу боис, мустақил фикрлайдиган, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсати ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш, уларнинг интеллектуал, ижодий салоҳиятларини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратишни кўзлайди.
Йиғилганларга бу борада қонунчилигимизда назарда тутилаётган ўзгартиришлар ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг таклиф-мулоҳазалари тингланди.