Конституциявий ислоҳотлар умумхалқ эътирофида
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги Совунгарлик, Зиёкор, Хавастлик, Жиззахлик, Маданият, Қатортол, Қўшкўприк, Тошкентлик, Мулканлик, Қизлартепа, Қаҳрамон, Истиқлол маҳаллари аҳоли вакиллари билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Урол Ўразбоев учрашув ўтказди.
Йиғилиш кун тартибидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ўрин олган эди.
Сўзга чиққан депутат Урол Ўразбоев Қонун лойиҳасининг мазмун моҳияти ҳақида йиғилганларга батафсил тушунчалар бериб ўтди. Хусусан, Конституциявий ислоҳотларнинг оддий фуқаролар ҳаётида тутадиган ўрни ҳақида атрофлича гапирилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан билдирилган турли таклифлар ёзиб олинди.