Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ҳокимлигида тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб мамлакатимиз Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунова маъруза қилди. У ўз сўзида барча ўзгаришлар замирида инсон қадрини улуғлаш тамойили ётгани, ислоҳотларнинг туб замирида "Инсон-жамият-давлат" стратегияси пировард мақсад қилиб олинганини таъкидлади. Ҳар бир ўзгаришлар ҳаётий зарурат экани мисоллар билан тушунтириб берилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Раҳимовлар сўз олиб, Конституцияни такомиллаштириш ислоҳотларнинг янги босқичга кўтарилгани исботи экани, ушбу жараёнда барча соҳа ва тармоқлардаги юртдошларимиз фаоллигини янада ошириш хусусида сўз юритдилар.