Халқ манфаати ҳамма нарсадан устун
Халқ манфаати ҳамма нарсадан устун

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани “Авлод” МФЙ 8-сонли умумтаълим мактабида “Конституцияда “Инсон қадри учун” ғоясининг белгиланиши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда бош қомусимизнинг мақсад ва устувор вазифалар тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Хусусан Инсон – давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозимлиги, Янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун эканлиги тушунтириб ўтилди.

Давра суҳбатида 126 нафардан ортиқ маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш