Конституциявий ислоҳотларда аёллар ва ёшлар фаол қатнашмоқда
Конституциявий ислоҳотларда аёллар ва ёшлар фаол қатнашмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан Ш. Рашидов туманидаги Сарайлик маҳалласида “Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизлар ва ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида амалий тадбир ташкил этилди. Унда “Тарғиботчилар гуруҳи” аъзолари, партия аъзоси бўлган фаол валонтёр ёшлар қатнашди.

Ёшлар иштирокида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга таклифлар ўрганилди. Учрашувда Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга мамлакатимиз фуқаролари, айниқса ёшларнинг жалб қилиниш қамрови ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Тадбир давомида ёшлар 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш