"Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар мурожаати ҳал этилмоқда
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти Дўстлик туман кенгаши томонидан Наврўз МФЙда 12-сонли мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар аъзоликка қабул қилинди. Улар билан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида суҳбат ўтказилди. Хотин-қизларнинг муоммолари, уларни қийнаётган масалалар ўрганилди.
Шу ҳудудда яшовчи фуқаро Динора Саримсоқова иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати ижобий хал этилиб, депутатларнинг кўмагида Наврўз МФЙда 12-сонли болалар боғчасига ишга жойлаштирилди.