Конституция жамият пойдевори!
Конституция жамият пойдевори!

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан “Менинг конституциям” мавзусида Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Жиззах филиалида тадбир ўтказилди.

Унда тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, Ўрта тиббиёт ҳамширалар малакасини ошириш маркази масъул ходимлари, тарих фанлари доктори Ф.Ахметшина, вилоят кенгашининг масъуллари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил қилинган учрашувда Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга мамлакатимиз фуқаролари, айниқса ёшларнинг жалб қилиниш қамрови ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича йигирмадан ортиқ таклифлар берилди. Мутахассислар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, турли савол-жавоблар ўтказилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш