Ҳар бир болага меҳр
Ҳар бир болага меҳр

 

Фарғона вилоятидаги Марказий Чинортаги истироҳат боғида Фарғона туманидаги Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Мамаджонова Дилбархон Раҳматовнанинг ёрдамчиси Б.Собирова ташаббуси билан “Ҳар бир болага меҳр-мурувватли бўлайлик” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тумандаги депутатлик гуруҳи партия фаоллари ва Маданият уйи ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Фарғона вилоят мурувват уйи тарбияланувчилари жалб қилинди.

Байрамда МТТ жажжи кичкинтойлари ўз чиқишлари билан алоҳида файз бердилар. Саҳоватли хомийлар, тадбир ташкилотчилари томонидан Мурувват уйи ходимлари ва болаларига эзгу тилаклар билдирилди ва уларга совғалар топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш