Яхшиям дунёда меҳр бор!
Яхшиям дунёда меҳр бор!

 

Яхшиям оқибат, эътибор ва эҳтиром туйғулари бор. Назаримда бутун инсоният шу туйғулардан куч олади, янгиланади, яшнайди...

Мингбулоқлик 2-гуруҳ ногирони Раънохон Ғафурованинг бу сўзлари байрам даврасида иштирок этган катта-ю кичикнинг дил изҳорларига уйғун эди.

Дарвоқе, 3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши вилоят якка-ёлғиз пенсионерларни дам олдириш ва мулоқотда бўлиш жамоат маркази билан ҳамкорликда “Доимо эътиборимиздасиз” мавзусида тадбир ташкил этди.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларидан таклиф этилган якка-ёлғизлар. ногиронлиги бор турли ёшдаги кишилар Наманган шаҳридаги “Висол” тантаналар мажмуасига жам бўлишди.

Тадбирни партия вилоят кенгашининг раиси Абдурашид Убайдуллаев кириш сўзи билан очди ва партия Сайловолди дастурида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича илгари сурилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Наманган шаҳридаги 11 болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг бадиий дастури тадбир иштирокчиларининг кўнглини кўтарди.

Тўкин дастурхон устида ўзаро фикр алмашилди. Иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Мўътабар ҚОЗИЕВА,

ЎзХДП вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш