Шукроналик ҳисси ҳар бир аёлда
Ўзбекистон ХДП Мирзачўл туман кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Шукроналик ҳисси ҳар бир аёлда” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда туман кенгаши депутати Б.Аманова ҳамда психологлар иштирок этди. Тадбирда депутатлар иштирокида аёллар муоммолар ўрганилди.
Шунингдек, психологлар маҳалла хотин-қизларига шукроналик, маънавий дунёқараш, ҳаётга бўлган ишонч, ўзини-ўзи турмуш шароитини ўзгартириш, меҳр улашиш, сўз қудрати мавзуларида тушунчалар берди.