Шерободда хотин-қизларга сертификатлар топширилди
Сурондарё вилоятининг Шеробод туманидаги "Каттабоғ", "Қорабоғ", "Буюк ипак йўли" ҳамда "Пошхурт" маҳаллаларида уй ҳамширалиги ўқув курсида ўқиган хотин-қизларга сертификат бериш жараёни ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Сурхондарё вилояти Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари, туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, партия фаоллари иштирок этиб, ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни қутлашди. Учрашувда аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ва роли, аёллар учун яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар хусусида ҳам гапириб ўтилди.