Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Шеробод туман Ахборот-кутубхона марказида туман ҳокимлиги ва Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида воҳалик ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди.
Унда тумандаги ижодкор ёшлар, нуронийлар, мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда партиянинг фаол, жонкуяр аъзолари иштирок этди. Самимий, ижодий мулоқот руҳида ўтказилган тадбирда адабиёт гулшанининг энг нодир дурдоналари ёд этилди.
Учрашувда фаол иштирок этган ижодкор ёшларга эса китоблар совға қилинди. Бир сўз билан айтганда, адабиётга меҳр қўйган инсонларни бир ерга жам қилган мазкур мулоқот йиғилганларнинг барига маънавий руҳий озуқа улаша олди.