Сайловчиларнинг муаммолари ўрганилмоқда
Сайловчиларнинг муаммолари ўрганилмоқда

 

Маълумки, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларининг ўзлари сайланган округларда сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-K/22-сонли қарорига асосан, шунингдек, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ўз ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Бундай учрашувлар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган, вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахслар ва бошқа муҳтож фуқароларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш, зарурий харажатларни қоплаш учун моддий ёрдам кўрсатишга (тўлов қобилиятига эга бўлмаган оилаларга) алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 50-Минор сайлов округи депутати Нигора Эшметова томонидан ўзи сайланган ҳудуд аҳолисининг муаммолари ўрганилди.

12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қарияларга молиявий ёрдам кўрсатилди. Тиббий муолажага муҳтож ёлғиз кексалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш