Сайловолди дебатда ЎзХДПга мурожаат
Сайловолди дебатда ЎзХДПга мурожаат

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида жойлашган Марказий сайлов комиссияси мажлислар залида вилоятдаги барча Сиёсий партия кенгашлари раислари, партия фаоллари ва депутатлари, депутатликка номзодлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида сайловолди дебати ўтказилди.

Баҳс ва мунозаралар билан ўтган мазкур дебат жараёнида журналист, блогер Баҳодирхон Элибоев ўзи билан бирга олиб келган ва залда ўтирган риштонлик мурожаатчининг муаммосини ҳал қилишга Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгашидаги масъул шахслардан амалий ёрдам беришини сўради.

Дебат вақтида Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раҳбарияти мурожаатни атрофлича ўрганиб, қонун доирасида ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Ўша куннинг ўзидаёқ дебатга Риштон туманидан келган Олимжон Полвонов билан суҳбат ўтказилди.

Аниқланишича, мурожаатчи Олимжон Полвонов Риштон тумани, Ар-Рошидоний кўчаси 43 “А” уйда истиқомат қилади. Ота-онаси вафот этган. Икки нафар опаси билан яшайди. Унинг ўзи ҳам опалари ҳам иккинчи гуруҳ ногирони. Улар яшаётган турар-жой Риштон туманидаги қайта қуриш ишлари давомида бузилган. Олимжон Полвонов бузилган турар жойи учун тегишлича компенсация ололмаган. Қайта баҳолаш хулосасини олишда бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамасдан унинг муаммоси ижобий хал этилмаган. Шунинг учун Олимжон Полвонов ушбу масалада ёрдам сўради.

Олимжон Полвоновнинг аризаси олиниб, ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш учун Риштон туман ҳокими Суфхонжон Солиев номига Депутатлик сўрови чиқарилди. Риштон туман ҳокимлигидан ушбу мурожаатни тез ва қонунга мувофиқ кўриб чиқишларини ҳамда қисқа муддат ичида расмий ахборот берилишини сўраб қоламиз.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Сайлов-2019 Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш