Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган туман кенгашининг III пленуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган туман кенгашининг III пленуми бўлиб ўтди

 

Унда ЎзХДП Наманган вилоят ва туман кенгашлари маъсул ходимлари, партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда туман партия кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш масалалари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан, амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг манфаатларини тўла маънода ифодалайди. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида сиёсий партиялар, парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг халқимиз олдидаги масъулиятини кучайтириш бўйича муҳим ташаббус ва ғоялар илгари сурилган. Уларни амалга ошириш учун барча даражадаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва БПТ аъзоларидан қатъият ҳамда жавобгарлик талаб этилиши таъкидланди.

Йиғилишда халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йил иш фаолияти якунлари ҳамда партия туман ташкилотининг 2021 йилги бюджети ижроси ва 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Мўътабар Қозиева,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш