Янгиобод туманида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева сайлов округида бўлиб, туманнинг “Cовот” маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Жумладан, халқ вакили “Янгиобод Бахт-Агро кластер” МЧЖда бўлиб, корхона томонидан амалга оширилаётган ишларни, дуч келаётган муаммоларини ўрганди. Эътиборли жиҳати, корхона томонидан лалмикор Совот даштида барпо этилган узумзорлар, сабзовот экин майдонлари томчилатиб суғориш сув тизими орқали оби-ҳаёт билан таъминланмоқда.
Жамият раҳбарияти билан бўлган суҳбатда электр таъминоти билан боғлиқ муаммо борлиги маълум бўлди ва парламент қуйи палатаси ушбу масалани ҳал этишда ёрдам кўрсатиш учун мутасадди ташкилотларга мурожаат қилди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши
Ахборот хизмат.