“Мурувват” уйида тадбир
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан жойларда ўтказиб келинаётган “Барчага қулай муҳит яратилиши керак” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Наманган вилоятида ўтказилди.
Поп туманидаги эркаклар учун “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар уйида ўтказилган тадбирда ЎзХДП Поп туман кенгаши масъул ходимлари, депутатлар ҳамда партия фаоллари иштирок этди.
Тадбир сўнгида муассасада яшовчиларга туман партия Кенгаши томонидан совғалар тақдим этилди.
Ўзбекистон ХДП Поп туман кенгаши