“Соғлом аёл керак ҳаётга”
         
                                    
Сардоба туманидаги “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларлари томонидан маҳалла хотин-қизлари учун тиббий кўрик ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП Сардоба тумани кенгаши ташаббуси билан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тиббий кўрик давомида 20 дан ортиқ хотин-қизлар умумий текширувдан ўтказилди.

Шифокорлар томонидан кўрик давомида касалликлар аниқланган аёлларга керакли тавсиялар ҳамда соғлом турмуш тарзи ва касалликлар профилактикасига оид тушунчалар берилди.

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши
Ахборот хизмати.
