Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, партиядошимиз Абдувоҳид Азимов уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, боқувчиси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган оилани ўз қарамоғига олди.
Оила бошлиғи ўтган йили автоҳалокат туфайли вафот этган. Депутат ушбу хонадонда бўлиб, оиланинг яшаш шароити билан танишди. Хонадон соҳибалари билан суҳбат давомида уларнинг нима билан шуғулланишга иштиёқи борлиги, қандай ёрдам кўрсатилса, ўзларини эплаб кетиши мумкинлиги ўрганилди. Шу аснода оилага кўрсатилиши лозим бўлган ёрдам тури, миқдори, давомийлиги аниқ белгилаб олинди.
Шунингдек, партиядошимиз томонидан оила бекасининг номига фарзандлари вояга етгунга қадар моддий таъминлаб туриш учун пластик карта очиб берилди.
Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши