Фаол китобхонлар тақдирланди
Фаол китобхонлар тақдирланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси билан йил давомида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, шунингдек улар ўртасида ижодий фикрлаш кўникмасини шакллантириш мақсадида умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларида “Зукко китобхон” ва “Саждагоҳимсан – Ватан” номли танловлар ташкил этилиб, қарийиб юзга яқин иқтидорли ёшлар партия томонидан рағбатлантирилди.

Хусусан, Ғаллаорол туманидаги 52-, 62-, 47-, 73-, 65-умумтаълим ўрта мактабларида бўлиб ўтган сўнгги қўнғироқ тадбирларида танловларда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ўқувчи ёшлар партия вилоят кенгашининг Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мазкур тадбирларни ўтказишда тумандаги БПТ фаоллари ва ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши қошидаги “Ёшлар қаноти” волонтёр ёшлари ҳам фаол иштирок этди.

 

Сарвиноз Маманова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш