Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгашининг VI пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон ХДП шаҳар, туман кенгашлари раҳбарлари, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда ЎзХДП дастуридаги устувор йўналишлари ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партия ташкилотларининг ҳамда депутатлик гуруҳларининг иштирокини таъминлаш, партия вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Пленумда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йил иш фаолияти якунлари юзасидан ахбороти эшитилди ҳамда партия вилоят ташкилотининг 2021 йилги бюджети ижроси ва 2022 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, шунингдек, туман (шаҳар) партия кенгашлар фаолиятига оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш