Депутат маҳаллалар аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди (видео)

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги «Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан 50-Минор сайлов округи депутати Нигора Эшметова «Буюк Турон», «Қашқар», «Матонат», «Минор», «Фирдавсий», «Мирзо Улуғбек» маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан депутатга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ҳамда узоқ вақтдан бери бетоб, ногирон ва оғир аҳволдаги ижтимоий химояга муҳтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими ҳисобидан маблағ ажратилиши белгилаб олинди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш