Китобхонлик тарғиб қилинди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси билан “Кутубхона ходимлари” куни муносабати билан вилоят марказидаги Кўзи ожиз болалар учун ихтисослашган мактаб интернати кутубхонасида “Китоб – маънавиятнинг кўзгуси” номли давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда китобнинг инсон маънавий оламини бойитишда тутган ўрни, юртимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Фидойи кутубхона ходимларидан бир гуруҳига тадбир сўнгида ЎзХДП вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан топширилди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгашининг
Ахборот хизмати.