“Ёшлар – келажагимиз пойдевори”
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Узун туман кенгаши томонидан 1-касб-ҳунар мактабида “Ёшлар – келажагимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда йиғилиш иштирокчиларга мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларга турли соҳаларда берилаётган имтиёз, имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида билимли ва фаол ўқувчилардан бир гуруҳига партия ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Узун туман кенгаши