“Обод”да боғча қурилмоқда
“Обод”да боғча қурилмоқда

 

Косонсой туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1312 та оилада 5200 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 559 нафар эканлигини ҳисобга олинса, ҳудудга мактабгача таълим муассасаси қуриш зарурати мавжудлиги маълум бўлади.

Маҳалла аҳлининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темировга қилган мурожаати ҳамда халқ вакили томонидан сайловчилар истагини ижобий ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, маҳаллада 180 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти қурилиши инвестиция дастурига киритилди.

Куни кеча Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигида жамоатчилик вакиллари боғча қурилишига тамал тоши қўйдилар. Яхши ниятлар билан қурбонлик қилинди.

“Обод”ликларнинг бугун қувончи чексиз. Улар фарзандлари, неваралари учун мактабгача таълим ташкилотига таълим-тарбия олиш имконияти яратилаётганидан, бу ишларга бош-қош бўлган парламент қуйи палатаси депутати Анвархон Темировдан мамнун.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш