Соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди
Янгиобод туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокида Ўзбекистон ХДП Янгиобод туман кенгаши томонидан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбирда партия туман кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгаши депутатлари, туман тиббиёт бирлашмасининг шифокор ва мутахасислари иштирок этди.
Тиббий кўрик якунида касалликлар аниқланган аёлларга даволаниш муолажаларини олиш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар, шунингдек, соғлом турмуш тарзига, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишнинг инсон саломатлигида тутган ўрни ҳақида тушунчалар берилди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.