Ҳамма учун қадрли сана
Ҳамма учун қадрли сана

 

Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши томонидан туманидаги "Билим" ахборат кутубхона марказида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Давра суҳбатида ЎзХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова, "Билим" АКМ раҳбари Ҳафизахон Каримова ҳамда туман маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш бўйича аёллар ва ходимлар қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Халқаро оила куни жаҳон миқёсида нишонланишининг аҳамияти, юртимизда оилаларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Халқаро оила кунига бағишланган китоблар кўргазмаси билан танишдилар. Кўргазмада намойиш этилган оилавий муносабатлар, соғлом турмуш тарзи, никоҳ, ёшлар ўртасидаги оилавий маданиятни шакиллантиришга оид китоблар ёшлар, жумладан янги оила қурган эр-хотинлар учун муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланиб, бу китоблар билан танишиш тавсия этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш