“Соғлом аёл керак ҳаётга”
“Соғлом аёл керак ҳаётга”

 

Чортоқ туманидаги 52-сонли оилавий поликлиникада “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДП Чортоқ туман кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тиббий кўрикда партия вилоят ва туман кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, вилоят онкология шифохонаси шифокорлари, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Наманган шаҳар бўлими ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди Чортоқ туман таянч пункти вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида поликлиника ҳудудида истиқомат қилувчи 142 нафар хотин-қизлар 5 турдаги тор доирадаги етакчи мутахассислар томонидан тиббий текширувдан ўтказилди. Кўрик давомида турли касалликлар аниқланган аёлларга шифокорлар томонидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Хусусан, 90 нафар беморга амбулатор, 5 беморга стационар шароитида даволаниш тавсиялар қилинди. Стационар шароитда даволаниш тавсия этилган аёлларнинг 6 нафари туман ҳамда 14 нафари вилоят даволаш профилактика муассасаларида муолажа олишлари белгилаб олинди. Шунингдек, ушбу аёлларнинг имтиёзли даволаниши, ногиронлик масаласи, юқори технологик операциялар ўтказилиши, санатор-курорт шароитида соғломлаштирилиши, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Лойиҳа доирасида поликлиниканинг ўрта тиббиёт ходимларидан 12 нафари Ўзбекистон ХДП сафига аъзоликка қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари ва Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Турсунали Исмоилов,

Ўзбекистон ХДП Чортоқ туман кенгаши раиси.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш